Куни кеча Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, ҳайдовчилар билим ва кўникмаларини янада ошириш, йўлда ҳаракатланиш маданиятини юксалтириш масалалари юзасидан учрашувлар ташкил этилди.
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида "Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган "Сурхон арена" спорт мажмуасида спортнинг кураш тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчилик бузилишини олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш хамда бу борада олиб борилаётган ишлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 13-17 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича "Uzbekistan Open-3" халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мурожаатда келтириб ўтилган важлар асоссиз бўлиб, бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларнинг кийим-бош билан таъминланганлик даражаси доимий равишда Қўмондонлик назоратида.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ана шу эзгу ишлар самараси сифатида республикамиз бўйлаб “Беш муҳим ташаббус” доирасида йигит-қизлар иштирокида турли йўналишларда беллашувлар ҳамда маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.