Янгиликлар

21 Сентябрь 2023

ТАЛАБАЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Катта ҳаёт сари илк қадамларини қўяётган ёш авлодни тарбиялаш, уларга тўғри йўл кўрсатиш бугуннинг асосий ғоясига айланган ва бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш хамда бу борада олиб борилаётган ишлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида раҳбарият томонидан бугунги кунда ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга тўхталиб, мазкур иллатларнинг аянчли оқибатларига алоҳида урғу берилди. Тингловчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.