Қоровуллик бўлинмалари орқали қўриқлаш

Қоровуллик бўлинмалари орқали қўриқлаш

Қоровуллик бўлинмалари - қонунчиликда ўрнатилган доирада ва Миллий гвардия томонидан белгиланган тартибда жисмоний куч ва махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлган эркин ёлланган ходимлардан иборат Миллий гвардия Қўриқлаш хизматининг таркибий бўлинмаси

Қўриқлаш хизмат турлари:

Офисларни қўриқлаш - ҳақиқий раҳбар нафақат иш жараёнларини, балки ходимларининг хавфсизлигини ҳам ўйлайди. Маъмурий бино ёки биноларнинг хавфсизлиги ходимларнинг раҳбарларга бўлган ишончидир. Бу компания билан ҳамкорлик қилаётган мижозларнинг ишончини оширади.

Қурилиш майдонлари ва участкаларини қўриқлаш - Қурилиш материаллари, махсус техника ва қурилиш майдончаларини ишончли ҳимояси

Тиббиёт муассасаларни қўриқлаш – шифохона, клиника, тиббий марказ, лабораторияларда беморлар ва хизматчилар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари зарур бўлган ҳудуд.

Маданият объектларини  қўриқлаш – келажак авлод учун тарихий-маданий меросларни сақлаш мақсадида, музейлар, музей-қўриқхоналар, (тарихий ва маданий мерослар сақланадиган жойлар), археологик қазилмалар жойлари ишончли қўриқланиши  зарур

Театр ва кинотеатрларнинг хавфсизлиги – фуқаролар ўзларини хавфсиз ҳис қилиши муҳимдир. Театр ва кино томошабинлари ўзларини ҳоли ҳис қилишлари ва дам олишлари мумкин.

Таълим муассасаларини қўриқлаш - ёш авлод учун жавобгарлик ҳар бир катта ёшдаги инсоннинг, шу жумладан ота-оналар ва ўқитувчиларнинг зиммасидадир.

Бизнес марказларини қўриқлаш - нафақат зарурият, балки ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун хотиржамлик гаровидир.

Ижтимоий соҳа иншоотларини қўриқлаш - Гипермаркетлар, бозорлар, дўконлар, ресторанлар, оммавий кўнгилочар жойлар, болалар ўйингоҳлари, дам олиш жойлари - ҳамма нарса назорат остида, хизмат кўрсатиш ишчи-хизматчилари ва ташриф буюрувчиларнинг хотиржамлигини таъминлаш.

Омборхона - Юкларни хавфсиз ва ишончли сақлаш ҳар бир омборнинг асосий вазифасидир. Қўриқлаш - мулк ва омбор ишчиларини ҳимоя қилиш учун энг яхши ечимдир.

Автотураргоҳнинг қўриқлаш - Автотранспорт воситаларининг тўлиқ хавфсизлиги, кечаю-кундуз қўриқлаш ва вазиятни назорат қилиш.