Саф бўлинмалари орқали қўриқлаш

Саф бўлинмалари :

ҳуқуқий мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимига тенглаштирилган, махсус унвонга, белгиланган намунадаги формали кийим-бошга, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш вақтида қонунчиликда ўрнатилган тартибда жисмоний куч, ўқотар қурол ва махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлган Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг шаҳодатланган ходимлардан иборат таркибий бўлинма.

Қўриқлаш саф бўлинмаси ходимининг асосий вазифалари:

- объектларни қўриқлаш ва ҳуқуққа зид тажовузлардан ҳимоя қилиш;
- қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;
- қўриқланадиган объектларда жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
- мол-мулкини қўриқлаш ва уларни кузатиб бориш;
- қўриқлашнинг илғор муҳандислик-техник воситалари ва усулларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш;
- жанговар ва хизмат тайёргарлигини юқори даражада таъминлаш ва сақлаш;
- қўриқланадиган объектларда техноген ва табиий тусдаги фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатишда қатнашиш;
- объектлар ва мол-мулкни қўпорувчилик-террористик ҳаракатлар содир этилишидан, ёқиш, ўғирлаш ва бошқа жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш.
- қўриқланаётган объектларга ғайриқонуний кирган (киришга уринган) ва ҳуқуқбузарлик қилган шахсларни ушлаш, уларга маъмурий баённома тузиш, хизмат хонасида ушлаб туриш, тегишли қарор қабул қилиш учун уларни ҳудудий ички ишлар органларига топшириш;
- қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш жараёнида ушбу қонунда назарда тутилган тартибда ва ҳолларда ўқотар қурол, махсус воситалардан фойдаланиш ва жисмоний куч ишлатиш;
- қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш учун хизмат ва қоровул итларидан фойдаланиш.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

Қўриқлаш хизмат турлари: