Ташвиш тугмалари орқали қўриқлаш

Ташвиш тугмалари орқали қўриқлаш

“Ташвиш” тугмаси сигнализацияси – барча турдаги объектлар, хонадонлар, коттежлар, гаражлар ва якка тартибдаги хонадонларни ишончли қўриғини таъминлашда энг кенг тарқалган техник қўриқлаш туридир.
Ташвиш” тугмаси сигнализацияси тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларни қўл ёрдамида шошилинч чақиришга мўлжалланган.

Ушбу қўриқлаш қурилмаси қоидага кўра кўзга ташланмайдиган, лекин осон фойдаланишга қулай жойларга жойлаштирилади, бу мижозлар учун (дўкон, банк хизматчиси, мактаб, болалар боғчаси, бошқа таълим ёки маданият муассасалари қўриқчиси, хонадон ёки хусусий уйда эгаларига) зудлик билан хавфли вазиятлар (талончилик, ҳаёт ёки соғлиққа таҳдид, ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатлар) тўғрисида хабар бериш имкониятини яратади.

Ташвиш тугмаси сигнализациясининг ишлаш принципи қўриқдаги объект ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи билан туну кун алоқасини таъминлайди.
Ташвиш тугмасини босиш билан хабар қўриқлаш мониторинг марказига тушади, шундан кейин ташвиш хабари тушган объектга энг яқин жойлашган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳга етказилади, қуролланган қўриқлаш хизмати наряди экипажи 5-7 дақиқада ташвиш хабари тушган объектга етиб боради.