Соғлом ҳаёт тарзи – узоқ умр гарови!
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида "Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда мутахассислар томонидан "Қўриқлаш" хизмати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, спорт билан шуғулланиш, кун тартибини оқилона режалаштириш ва унга доимо риоя қилиш ҳамда тўғри овқатланиш каби муҳим жиҳатлар санаб ўтилди. Шунингдек, соҳада хизмат қилаётган шифокорлар ҳамда фельдшерларнинг билимларини янада мустаҳкамлашга оид қўшимча маълумотлар бериб борилди.
Соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш орқали инсон ўз ҳаётини фақатгина яхши томонга ўзгартириши шубҳасиз. Шу сабабли "Қўриқлаш" хизмати тизимида ҳам ходимларнинг спорт билан шуғулланиши ва ҳаёт тарзини тўғри ташкиллаштирилишига жиддий эътибор қаратилиб келинади. Мазкур тадбир эса келгусида ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишда дастури амал бўлиб хизмат қилади.