Янгиликлар

20 Сентябрь 2023

АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ХАБАР ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мурожаатда келтириб ўтилган важлар асоссиз бўлиб, бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларнинг кийим-бош билан таъминланганлик даражаси доимий равишда Қўмондонлик назоратида.
Ходимларга мавсумий кийим-бошлар мунтазам равишда белгиланган тартиблар асосида, ўз муддатида тарқатилиб келинмоқда.
Шу ўринда фуқароларимизни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу каби асоссиз ва фейк маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.