Янгиликлар

21 Сентябрь 2023

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК БУЗИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунчилик бузилишини олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг мутассади ходимлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда йўл қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилди. Тошкент ҳарбий прокуратураси раҳбарияти бугунги кунда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, ушбу камчиликларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳамда коррупсион ҳолатларга аралашиб қолмаслик каби масалаларга бирма-бир тўхталиб, фаолияти давомида хатоликларга йўл қўйган ходимлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида устоз шогирд анъанасини йўлга қўйиш лозимлиги, интизом ва тартиб бор жойда ривожланиш бўлиши алоҳида таъкидланди. Ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, қонунчиликдаги ўзгаришлардан уларни хабардор этиш масаласига ҳам этибор қаратилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш энг олий бурч эканлиги ходимларга яна бир бор эслатиб ўтилди.
Учрашувда ходимлар киберхавсизлик маконида содир бўлаётган янгиликлар билан таништирилди. Бундан ташқари ходимлар конфеденсиал маълумотлар билан ишлаш тартиби, шахсга оид ахборот субъектларининг ўз шахсий маълумотларини тақдим этишни рад этишнинг юридик оқибатлари ҳақида қимматли маълутотларга эга бўлишди.