Янгиликлар

23 Сентябрь 2023

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Инсоният яшаётган бугунги даврни автотранспорт воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бажараётган хар бир ишимизни енгил қиладиган, ишимизни унумдорлигини ошириб берадиган техника воситалари ҳам айнан автомобиллар ҳисобланади.

Айнан серқатнов йўлларда ҳаракатни белгиланган ва амалдаги тартиб қоидаларга кўра амалга ошириш, хавфсизлик қоидаларига тўла амал қилиш нафақат ҳайдовчининг, балки ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларининг ҳам хавфсизлигини таъминлашга асос бўлади.

Куни кеча Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, ҳайдовчилар билим ва кўникмаларини янада ошириш, йўлда ҳаракатланиш маданиятини юксалтириш масалалари юзасидан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда Қибрай тумани Йўл патруль хизмати масъуллари томонидан ходимларга шахсий ҳамда хизмат автомобилларини бошқаришда аҳамият қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, йўл белгиларини ёддан билиш йўл транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг олини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳар қандай машинани бошқаришдан олдин аввало унинг соз ҳолатда эканлигини текшириб кўриш лозимлиги қайд этилиб, махсус хизмат автотранспортлари назоратдан ўтказилди.