Бугун Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ҳамкор ташкилотларнинг навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Миллий гвардия тизимида юқори жанговар шайлик ва қатъий ҳарбий интизомга эга бўлган сержантларнинг ҳарбий маҳоратини, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар йили "Сержантлар форуми" ўтказилиши анъанага айланган.
Хоразм вилоятида Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг меҳнат билан банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида Урганч ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси, шунингдек, Урганч шаҳар Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари томонидан Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти талабалари ҳамда шаҳардаги Мирзо Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Куни кеча Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида жойлашган Президент мактаби ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳамкорлик натижасида, мактабда ташкил этилган камондан отиш ва от спорти секцияларининг фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчилар учун камон ва ўқ-ёйлар етказиб бериш, ҳафтанинг маълум кунларида жадвал асосида миллий гвардияга қарашли отлар билан ёшларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш ишлари амалга оширилиши белгилаб олинди. Тадбир доирасида мактабнинг фаол ўқувчилари томонидан Ватан, Она юрт ҳақидаги шеърлар ўқиб эшиттирилди, кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди. Болаларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида 4 босқичли мусобақа ташкил қилинди. Иштирокчилар камондан отиш, эстафета, баскетбол тўпини саватга улоқтириш ҳамда арқон тортиш шартларида беллашдилар. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Шарқий ҳарбий округига қарашли дала полигонида Фарғона вилояти Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимлар ўртасида спортнинг “функционал кўпкураш” тури бўйича мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Иштирокчилар махсус тайёрланган тўсиқли йўлакдан ўтиш бўйича ғолиблик учун курашдилар. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Фарғона шаҳар батальони жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин Қўриқлаш бошқармаси жамоасига насиб этди. Фахрли 1- ўринни ҳамда Республика босқичига йўлланмани Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритди.