КИТОБ-БЕБАҲО ДЎСТ
Наманган вилоят "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ташаббуси билан Давлатобод туманида жойлашган ёшлар ва аҳолининг энг севимли гўшасига айланиб улгурган Янги Ўзбекистон ёшлари зиё масканида бугун “Китоб севар миллат” шиори остида китобхонлик ҳафталигининг очилиш бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китоб мутолаасига меҳрини ошириш ва аждодларимиз томонидан бизларга қолдирилган улкан бадиий меросни авайлаб асрашимиз бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, эртамиз эгалари ушбу маскандаги юзлаб турли номдаги китоблар билан танишиб, уларни мутолаа қилишлари учун кутубхонага ҳам аъзо бўлдилар. Мақсад йигит-қизлар орасида китобхонликни тарғиб этиш, уларни жаҳон адабиёти бестселлерларидан хабардор этишдир.