ШАХСИЙ ТАРКИБГА ТИЗИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ЕТКАЗИЛДИ
Бухоро вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят Ҳарбий прокуратураси масъуллари билан ҳамкорликда Олот тумани маданият марказида туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди.
Масъуллар хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида эътибор қаратиш лозим бўлган алоҳида муҳим жиҳатларга тўхталдилар.
Учрашувларда сўз олганлар, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби Миллий гвардия тизимларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини масъуллар томонидан таъкидланиб, ходимларга, уй-жойлар ва автотранспортлар олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилаётлигини, саломатлигини тиклаш учун дам олиш ва даволаниш масканларига тиббий йўлланмалар, шунингдек, фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома) лар берилаётганлигини ҳам алоҳида эътироф этилди.
Учрашув давомида ходимларнинг оила аъзолари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутасаддиларга мурожаат этиб, батафсил жавоблар олдилар.