Янгиликлар

18 Апрель 2023

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ КЎНИКМАСИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси томонидан Фарғона ва Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги мактабларнинг директор ўринбосарлари ҳамда идоравий қоровуллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда, ўқувчилар орасида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги таъкидланган очиқ мулоқотлар давомида давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ошириш лозимли ҳам қайд этилди.

Мактабларда фаолият юритаётган идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш, қўриқланаётган объектларда жиноят, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, қоровуллик бўлинмалари ходимлари билан ушбу масалаларга оид йўриқномавий машғулотлар ўтказишнинг умумий қоидалари, соҳавий хизматлар билан ҳамкорликни амалга ошириш, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари фаолиятига кўмаклашиш ва яқиндан ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришда ўрнак кўрсатган идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари кўрилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.