Янгиликлар

18 Апрель 2023

ЙЎЛЛАР – ҚАТЪИЙ ИНТИЗОМИНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

Йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш, фуқаролар ва ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида Хоразм вилоят ИИБ ходимлари томонидан вилоят “Қўриқлаш” бошқармасида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотларда ходимларга йўлларда ҳаракатланиш давомида қоидаларга тўлиқ амал қилишлари, тезликни меъёрдан оширмасликлари хоҳ шахсий хоҳ хизмат автомобилида бўлсин йўл ҳаракати қоидаларига бирдек бўйсунишлар лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда ходимлар доим ўзларининг халқ эътиборида бўлишларини унутмаган тарзда ҳаракатланишлари, ўзларининг ҳуқуқий билимлари ва ҳаракат маданияти билан атрофдагиларга ўрнак бўлишлари зарурлиги алоҳида тушунтирилди.

Тарғибот якунида эса республикамиз ҳудудларида содир бўлган йўл транспорт ҳодисалари тасвирлари ёрдамида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Бу эса албатта томошабинни мулоҳаза қилишга, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилмасликнинг оқибатлари кичик бир эътиборсизликлик хам каттагина кўнгилсизликларга сабаб бўлишини ўз кўзлари билан кўриб тўғри хулоса чиқаришлари учун хизмат қилади.