ЁШЛАР УЧУН УНУТИЛМАС ТААССУРОТЛАР ҚОЛДИРГАН КУН
Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирга 1 ва 3-сонли умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий йўналишга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари таклиф этилиб, тинчлик посбонларининг шарафли ва залворли меҳнатлари билан яқиндан танишдилар.
Ташриф буюрган ўқувчиларга "Қўриқлаш" хизмати бўйича тушунчалар берилиб, сигнализация воситалари, техник қўриқлаш ускуналари ва уларни ишлаш тартиби, ўт ўчириш воситалари ва бошқа техник анжомлар хусусида дастлабки кўникмалар берилиб, "Қўриқлаш" хизматининг нечоғлик муҳим бўғин эканлиги тушунтирилди.
Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари ўзлари хизмат жараёнида бевосита дуч келган қизиқарли воқеаларни ҳам эртамиз эгаларига сўзлаб беришди.
Бу каби саёҳатлардан кўзланган асосий мақсад, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бир қаторда уларни ҳарбийлик касбига қизиқтиришдан иборатдир.