Янгиликлар

17 Апрель 2023

ТАРИХ ҲАҚИДАГИ ЯНГИ КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши масъуллари томонидан “Буюк Темурийлар салтанатида маданий ҳаёт” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Талабалар томонидан буюк салтанат асосчиси Соҳибқироннинг залворли юришлари, тарихий ғалабали шунингдек, ижтимоий-маданий ҳаёт, барқарор турмуш ҳамда бунёдкорлик намуналари ҳақида қизиқарли фактлар ўртага ташланди.

Тарихчиларнинг Амир Темур ҳақида ёзиб қолдирган фикрлари, жаҳон музейларида сақланаётган Соҳибқирон ҳақидаги қимматли маълумотлар ҳам йиғилганларга тақдим этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Амир Темур босиб ўтган йўли, шонли ғалабалари ҳамда ҳаёти хусусида гапириб, унинг жасурлиги ва адолатпарварлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот берилди.

Шундан сўнг Жиззах давлат педагогика университети талабалари томонидан "Одил ҳукмдор" номли спектакл намойиш этилди.