Янгиликлар

20 Апрель 2023

ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида Зомин туман Мудофаа ишлари бўлими масъуллари билан ҳамкорликда Олий ҳарбий таълим билим юртларига имтиҳон топширувчи ёшларни келгусида ўзларига муносиб касб танлашларига кўмаклашиш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбирда ёшларга марказнинг ўқув жараёни, шарт-шароитлари ва бу ерда таҳсил олган тингловчиларнинг келгусидаги хизмат фаолиятлари тўғрисида кенгроқ тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек ёшларнинг қизиқтирган саволларига малакали мутахассислар томонидан жавоб бериб ўтилди.