Янгиликлар

19 Апрель 2023

ЁШ БИЛИМДОНЛАР САРАЛАНДИ

Куни кеча Сирдарё вилоятида жойлашган Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Интеллектуал ўйин буюк бобокалонларимизнинг жанг санъати, жамият ва давлат ҳаётидаги амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотлари тўғрисидаги китоблар асосида тузилган савол-жавоб шаклида ташкил этилди.

Ўйин қоидасига кўра ўз тизимида пешқадамликни қўлга киритган жамоа мазкур беллашувнинг республика босқичларида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. Вилоят босқичида бошқа куч тузилмалари каби Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, совриндор бўлишди ва республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.