Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши, осойишталиги кўп жиҳатдан юрт тинчлиги ва унинг барқарорлиги билан ўлчанади. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз вазифаларини сидқи дилдан, бекаму-кўст бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилган бўлиши муҳим.
АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Куни кеча Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Қарши ҳарбий прокуратураси масъуллари томонидан шахсий таркиб иштирокида жорий йил беш ойи давомида амалга оширилган ишлар, хизматда қонунийликни мустаҳкамлаш ва интизом ҳолатлари кучайтириш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.
ШАХСГА ҚАРАТИЛГАН КИБЕРҲУЖУМЛАРДАН ҲУШЁР БЎЛАЙЛИК
Куни кеча Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида "Намунали оила” кўрик танлови ташкил этилди.
Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ташаббуси билан этноспорт турлари доирасида мусобақа ташкил этилди.
14 июнь – Бутунжаҳон қон донорлари куни муносабати билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари ҳамда бошқа кўплаб ташкилот вакиллари "Қон топшир – ҳаёт инъом эт" шиори остида беғараз қон топшириш акциясида иштирок этдилар.
Куни кеча илк дам олувчи 300 нафар йигит-қизлар иштирокида оромгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ғаниев оромгоҳда яратилган кенг имкониятлар ва шароитлар хусусида тўхталиб, болажонларга мароқли хордиқ чиқаришларини, бўш вақларида кўплаб тўгаракларда ўз билимларини мустаҳкамлаб, спорт машғулотларида чиниқиш лозимлигини таъкидлади.