Янгиликлар

14 Июнь 2023

ЭТНОСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ЯНА БИР БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ташаббуси билан этноспорт турлари доирасида мусобақа ташкил этилди.

Ушбу спорт турларини йигит-қизлар орасида оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтказилди.

8 ёш тоифалари ўртасида ўзбек жанг санъатининг "Мерган чавандоз – мерган спортчи” ҳамда “Темурийлар беллашуви" йўналишлари бўйича Ўзбекистон кубоги учун ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувлар якунида ғолиб бўлган спортчилар ташкилотчиларнинг диплом ва медалларига ҳамда 16-19 июнь кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон кубогининг республика босқичига йўлланмага эга бўладилар.