БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК КИМНИНГДИР САЛОМАТЛИГИ, УНИНГ ҲАЁТИ УЧУН ҲАДЯ ЭТИЛАДИГАН БЕБАҲО НЕЪМАТДИР
14 июнь – Бутунжаҳон қон донорлари куни муносабати билан "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари ҳамда бошқа кўплаб ташкилот вакиллари "Қон топшир – ҳаёт инъом эт" шиори остида беғараз қон топшириш акциясида иштирок этдилар.
Республика бўйлаб ташкил этилган ушбу хайрия тадбирида ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлмаган минглаб инсонлар иштирок этишди.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чорлаш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин. Турли қон гуруҳларига мансуб ходимлар томонидан топширилган қон плазмалари тўпланиб Қашқадарё вилоят гематология бўлимида шифо истагидаги юрагида нуқсони бор беморлар учун йўналтирилади.