Янгиликлар

18 Июнь 2023

ХОДИМЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши, осойишталиги кўп жиҳатдан юрт тинчлиги ва унинг барқарорлиги билан ўлчанади. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз вазифаларини сидқи дилдан, бекаму-кўст бажаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилган бўлиши муҳим.

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркибнинг меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида ходимлар учун Самарқанддаги тарихий обидаларга саёҳатлар уюштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

"Қўриқлаш" хизмати ходимларининг навбатдаги саёҳати Гўри Амир мақбарасига бўлди. Бу ерда саёҳатчилар Темурийлар даврининг ўзига хос тарихи ҳамда давлатчилиги асослари, мақбарасининг меъморий ечими ва унинг бунёд этилиши тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишди.
Бу каби саёҳатлар ходимларда тарихга бўлган қизиқишларини ортиб бориши билан бирга меҳнат фаолиятида самарадорликка эришишида муҳим аҳамият касб этади.