Янгиликлар

16 Июнь 2023

ЎТГАН БЕШ ОЙЛИК МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Куни кеча Қашқадарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, Қарши ҳарбий прокуратураси масъуллари томонидан шахсий таркиб иштирокида жорий йил беш ойи давомида амалга оширилган ишлар, хизматда қонунийликни мустаҳкамлаш ва интизом ҳолатлари кучайтириш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда "Қўриқлаш" хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасида ҳамкорлик, шунингдек, ходимларнинг хизмат интизомини мустаҳкамлаш, Тинчлик посбонларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида сўнги янгиликлар етказилди.

Ходимлар хизмат сифатини янада ошириш, ижрочилик интизоми, шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишлари бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.