Янгиликлар

15 Июнь 2023

ТЕРМИЗДА "НАМУНАЛИ ОИЛА" КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида "Намунали оила” кўрик танлови ташкил этилди.

Ҳайъат аъзолари оилалар орасидан энг намуналиларни танлов шартларига асосан холисона баҳолаб бордилар. Унда иштирокчилар "Таништирув", "Тезкор савол-жавоб" ва "Оилавий ҳаёт кўникмалари" каби шартларда беллашдилар.

Тадбир доирасида воҳалик санъаткорлар томонидан куй-қўшиқ ва рақслар намойиш этилгани йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.