Янгиликлар

17 Июнь 2023

АЙРИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН МАЪЛУМОТ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мурожаатда кўрсатиб ўтилган Ш.Сайфуллаев, А.Икромов Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимга тайинлангунига қадар, Чирчиқ шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимда хизмат қилиб келган.
Қолаверса, амалдаги қонунчилик талабларига кўра опа-сингил, ака-укаларнинг фарзандлари яқин қариндошлар тоифасига киритилмаган. Шунинг учун, маълумотда келтириб ўтилган важлар асосиз эканлигини маълум қиламиз.
Ҳозирда мазкур мурожаат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, якуни бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний чоралар кўрилади.