Янгиликлар

16 Июнь 2023

ШАХСГА ҚАРАТИЛГАН КИБЕРҲУЖУМЛАРДАН ҲУШЁР БЎЛАЙЛИК

Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси алоқа ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлими масъуллари томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Манипуляциянинг замонавий кўринишлари” мавзусида ташкил этилган йиғилишда ходимларнинг киберхавфсизлик жинояти қурбонига айланиб қолмасликлари хусусида сўз юритилиб, турли шаклдаги қимор ўйинларининг аянчли оқибатлари тушунтирилди.

Шунингдек, кибержиноят оқибатида баъзи фуқароларнинг пластик карталаридаги пул маблағларидан ажралиб қолаётганлиги мисоллар билан кўрсатилиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича керакли таклиф ва тавсифлар бериб ўтилди.