Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида мутахассис ва ходимлар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши масъуллари сўзга чиқиб, ходимларга 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, мазкур тадбирлар тинчлик посбонларининг интеллектуал қобилиятлари мустаҳкамланишига хизмат қилаётганлигини эътироф этдилар.
Куни кеча Жиззах вилоят Мирзачўл тумани "Қўриқлаш" бўлими ва туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида тумандаги Ўлкашунослик ва Космонавтлар музейларига саёҳат уюштирилди.
Ўқувчи ёшлар ўртасида камондан отиш ва от спортини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш борасида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан ҳам режали ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат ижод мактаби ўқувчилари билан Давлатобод туманидаги Чавандозлар мактабида камондан отиш ва от спорти бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 апрель куни соат 22:52 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими қўриқловидаги АТБ "Агробанк" банкоматидан ташвиш хабари келиб тушган.
Эртамиз эгаларининг бандлигини таъминлаш, уларни маълум йўналишларда касб-ҳунарга жалб этиш мақсадида Бухоро вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ташаббуси билан мактаб битирувчилари учун “Ишга марҳамат” мономарказига саёҳат ташкил этилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат
Самарқанд туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида «Ёш гвардиячи» кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Чортоқ туманида фаолият юритаётган 53-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари учун тумандаги “Короскон” музейига саёҳат ташкил этилди.