ХОДИМЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ
Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириш, олдинга қўйилган вазифаларни якдил, тез, осонроқ бажаришларига кўмаклашиш мақсадида "Сўзда, фикрда, ишда бирдамлик" мавзусида амалий тренинг машғулоти ўтказилди.
Тренинг жараёни маккарталардан фойдаланган ҳолда олиб борилди. Мазкур машғулотлар ходимларнинг жисмоний ва руҳий юкламалар натижасида юзага келадиган стресс, депрессия, каби ҳолатларни олдини олишга ҳамда бартараф қилишга қаратилган бўлиб, уларнинг руҳиятини, бирдамлиги ҳамда жипслигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: