Янгиликлар

8 Февраль 2024

“ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ БИР ЖОН!”

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этиш, шунингдек ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида республикамиз бўйлаб турли спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бу каби тадбирларнинг навбатдагиси Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан "Халқ ва армия – бир тану бир жон!" шиори остида ташкил этилди.
Қизиқарли ва таассуротларга бой ўтган тадбирда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида жойлашган 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Дастлаб ёшларга ватанпарварлик сифатларини ошириш мақсадида Миллий гвардия ходимлари томонидан хизмат ўташда фойдаланилиб келинаётган ҳарбий анжом-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда Тигр лақабли хизмат итининг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.
Шундан сўнг, ўғил-қизларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини кучайтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида спортнинг шахмат ва шашка, арқон тортиш, тош кўтариш ҳамда армрестлинг турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.