ЁШЛАР БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ!
Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар орасида олимпия спорт турларини кенг оммалаштириш, шунингдек, Ватанга бўлган муҳаббатни янада ошириш ҳамда руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбий ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги тадбирда масъуллар томонидан ўқувчи ёшлар учун Миллий гвардия тизимларида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг ёшлар, ходимлар томонидан турли хил анжом-аслаҳалар намойиши, "Қўриқлаш" бошқармасининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ушбу жараёнда иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида ходимларнинг ҳамда хизмат итларининг кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб, спортнинг арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда камондан отиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Тадбир давомида ёшларда ўзгача қизиқиш қолдирган спортнинг камондан отиш тури бўйича ўтказилган кўргазмали маҳорат дарси бўлди десак адашмаймиз.
Бундай тадбирлар келажагимиз эгаларини келгуси ҳаёт йўлида катта аҳамият касб этади.