Янгиликлар

7 Февраль 2024

ОЛИС ҲУДУДЛАРДАГИ ЁШЛАР УЧУН ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРЛАРИ

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга муҳаббат туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча Қўшкўпир туманида Ошоқ қалъа ва Тагалак маҳаллаларида ўқувчи-ёшлар билан бир қатор маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, камондан отиш, арқон тортиш, шу билан бир қаторда ҳарбийларнинг жанговар чиқишлари ҳам намойиш этилди.
Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ўқувчи-ёшларни она юртига бўлган меҳрини, садоқатини янада уйғотиш, келажакда юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун ўз ҳиссаларини қўшадиган етук ватанпарвар ўғил-қизлар бўлиб етишишлари учун йўналишларни бериш ва ўргатишдан иборатдир.