Янгиликлар

9 Февраль 2024

СИФАТЛИ ХИЗМАТ - ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ГАРОВИ!

Республикамиз бўйлаб ўғирлик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишда "Қўриқлаш" бош бошқармасининг хизмат турлари асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борада ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилмоқда. Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан шаҳар-туманлардаги маҳаллаларда фуқаролар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тарғибот ва ташвиқот ишлари жараёнида маҳалла ҳудудидаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ва фуқароларга "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, тарифлари, яратилаётган имкониятлар ва соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳамда ойлик тўловлар ҳақида маълумотлар берилди. Якунда ўз хонадонларини ва тадбиркорлик объектларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.
Шунингдек, пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган Тошкент темир йўллар техникумида ташкил этилган тарғибот тадбирларида маҳаллалар фуқароларига "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, таърифлари ва яратилаётган шароитлар хусусида маълумотлар бериб борилди. Бу каби учрашувлар Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманларида ҳам ташкил этилди. Унда хонадонларга бепул ҳамда қўшимча равишда ўрнатиб бериладиган техник қўриқлаш воситалари ва уларнинг ишлаш механизми юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўтказилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари аҳоли орасида фуқароларимизнинг "Қўриқлаш" хизмати билан янада кенгроқ танишиш имконини беради. Бу эса "Хавфсиз хонадон" лойиҳасини ҳар бир маҳаллаларга жорий этилишида шунингдек, аҳолимизнинг тинчлиги ва хотиржамлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олишда, жамиятимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.