Хусусан, Қўнғирот тумани маданият марказида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти бўйича бошқармалари ходимларининг фарзандлари учун «Янги йил эртаги» номли спектакль намойиш этилди. Тадбир сўнгида Қорбобо ва Қорқиз томонидан болажонларга Янги йил совғалари топширилди. Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган "Огаҳий" номидаги вилоят мусиқали драма театрида янги йил томошалари ташкил этилиб, “Вақт ўғриси” номли спектакль намойиш этилди.
Юртимизда ҳукм сураётган Янги йил байрами шукуҳи фуқароларимизга, айниқса, болажонларга ўзгача кайфият бахш этади. Янги йил байрамини орзиқиб кутган, катта орзу-умидлар билан яшаётган болажонларга бир-биридан қизиқ байрам тадбирлар намойиш этилмоқда.
Янги йил байрами арафасида ҳудудларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиши анъанага айланган. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун ташкиллаштирилган савдо ярмаркаси ҳам юртимиз тинчлиги, фуқаролар хотиржамлиги, объектлар дахлсизлигини таъминлаб келаётган соҳа ходимлар учун қулай имконият бўлди.
Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу сабабдан барча байрам дастурхони учун ноз-неъматларни қаердан арзонроқ харид қилишни ўйлаши табиий ҳол, албатта.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Энг яхши матбуот хизмати” танлови ўтказилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Фарғона шаҳридаги Миллий гвардияга бириктирилган 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ихтисослаштирилган синф ўқувчилари учун "Миллий гвардия ёшлар билан" шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Китоб инсонни камолотга элтувчи йўлчи юлдуз десак муболаға қилмаган бўламиз. Сабаби шундаки, китоб ўқиган инсон жамиятга ўзининг ижобий ютуқлари билан танилади. Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг хам маънавий салоҳиятини ошириш, ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Урганч шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида шахсий таркиб учун китоб ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлаш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш мақсадида Миллий гвардия Марказий девони Автомобиль инспекцияси бошлиғи томонидан профилактик давра суҳбати ўтказилди.