РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДА БОЛАЖОНЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАҚСАДИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР, ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛИБ, ТЕАТРЛАШТИРИЛГАН САҲНА АСАРЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
Хусусан, Қўнғирот тумани маданият марказида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти бўйича бошқармалари ходимларининг фарзандлари учун «Янги йил эртаги» номли спектакль намойиш этилди. Тадбир сўнгида Қорбобо ва Қорқиз томонидан болажонларга Янги йил совғалари топширилди. Шунингдек, Урганч шаҳрида жойлашган "Огаҳий" номидаги вилоят мусиқали драма театрида янги йил томошалари ташкил этилиб, “Вақт ўғриси” номли спектакль намойиш этилди.
Сурхондарё вилоятида ҳам вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя агентлиги аъзолари ва фахрийлар иштирокида вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ёшлари, боқувчисини йўқотганлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ногиронлиги бор бўлган болалар ҳамда Оилавий болалар уйларининг тарбияланувчиларига "Президент арчаси” байрам дастури ташкиллаштирилиб, совғалар топширилди. Байрам дастури барчага бирдек манзур бўлди ҳамда болажонлар қалбига олам олам қувонч бахш этди!
Янги йил байрами муносабати билан ходимлар оила аъзоларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Жиззах шаҳрида жойлашган Қўғирчоқ театрида Янги йил томошалари ташкил этилиб, “Қор маликаси” номли спектакль намойиш этилди. Тадбир сўнгида болажонларга Миллий гвардияси Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг совғалари Қорбобо билан биргаликда улашилганлиги болажонларга янада байрам кайфиятини улашди.
Юртимиз тинчлиги йўлида бурч ва садоқат билан хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оилаларига байрамона кайфият улашиш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун Янги йил эртаги дастури намойиш этилди. Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклади. Барчага эзгу тилаклар билдириб, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига, ишчи-хизматчиларга байрам совғалари тақдим этилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: