Янгиликлар

1 Январь 2024

БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯНГИ ЙИЛ ШОДИЁНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда ҳукм сураётган Янги йил байрами шукуҳи фуқароларимизга, айниқса, болажонларга ўзгача кайфият бахш этади. Янги йил байрамини орзиқиб кутган, катта орзу-умидлар билан яшаётган болажонларга бир-биридан қизиқ байрам тадбирлар намойиш этилмоқда.
Ана шундай байрам тадбирларидан бири Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ҳамда оила аъзолари учун ташкил этилди. Навоий вилояти Қўғирчоқ театрида бўлиб ўтган байрам тадбирида болажонларга совғалар улашилиб, “Янги йил саргузаштлари” номли томоша болажонлар эътиборига ҳавола этилди.