АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу сабабдан барча байрам дастурхони учун ноз-неъматларни қаердан арзонроқ харид қилишни ўйлаши табиий ҳол, албатта.
Айни шу мақсадда ходимларнинг байрам кайфиятини кўтариш, Янги йил байрами дастурхонини турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, шунингдек Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида ходимлар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмаркаларда ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қорамол гўшти ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ва пахта ёғи, турли хил мевалар, ун маҳсулотлари ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархидан арзон нархларда тақдим этилди.
Бўлиб ўтган ушбу ярмаркаларда ходимлар Янги йил дастурхонини безатиш учун керакли бўлган барча ноз-неъматларни харид қилишди.