ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ – ХАВФСИЗЛИГИНГИЗНИНГ КАЛИТИДИР
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркибининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлаш, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада ошириш мақсадида Миллий гвардия Марказий девони Автомобиль инспекцияси бошлиғи томонидан профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида гапириб ўтилиб, фикр ва мулоҳаза қилишга ундовчи, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида юзага келган оғир оқибатларни ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш қилинди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларида тугилган саволларга батафсил жавоб берилди.