"ҚЎРИҚЛАШ" БЎЛИМИДА КИТОБЛАР ЯРМАРКАСИ
Китоб инсонни камолотга элтувчи йўлчи юлдуз десак муболаға қилмаган бўламиз. Сабаби шундаки, китоб ўқиган инсон жамиятга ўзининг ижобий ютуқлари билан танилади. Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг хам маънавий салоҳиятини ошириш, ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Урганч шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида шахсий таркиб учун китоб ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Мазкур китоб ярмаркасида жаҳон ва ўзбек намояндаларининг ажойиб асарлари жамланган бўлиб, ходимлар ушбу ярмарка орқали ўзлари учун зарур бўлган китоблар жамланмасини олиш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан ходимлар учун махсус чегирмалар хам ташкиллаштирилиб, ходимлар ушбу имкониятлар орқали маънавий салоҳиятларни янада оширди десак адашмаган бўламиз.