СУРХОНДАРЁДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ УЧУН АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯНГИ ЙИЛ САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Янги йил байрами арафасида ҳудудларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиши анъанага айланган. Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун ташкиллаштирилган савдо ярмаркаси ҳам юртимиз тинчлиги, фуқаролар хотиржамлиги, объектлар дахлсизлигини таъминлаб келаётган соҳа ходимлар учун қулай имконият бўлди. Ярмарка, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, гўшт, ўсимлик ёғи, ун, шакар, тухум, картошка, пиёз, сархил мева-ю, сабзавотлар, ичимликлар ва бошқа истеъмол товарлари билан арзон нархларда тўлдириб ташланди. Тадбирда барча шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирок этиб, Янги йил дастурхони учун турли ноз-неъматларни харид қилдилар.