Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан видеоконференцалоқа тарзида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Наманган вилояти Поп тумани ҳамда Жиззах шаҳар "Қўриқлаш" бўлимларининг янги маъмурий бинолари фойдаланишга топширилди.
Хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, бу каби тадбир куни кеча Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги Президент мактабида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Қишки таътилда мактаб ўқувчиларига вақтини мароқли ва фойдали ўтказиш имкониятини яратиш, қолаверса, ушбу ёшларда она ватанга бўлган муҳаббат туйғусини ҳамда ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ҳудудларда турли тадбирлар ҳамда учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Қўрғонтепа тумани 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари вилоят Давлат тарихи ва маданияти музейига ташриф буюрдилар.
Фарғонада “Менинг армиям – менинг фахрим!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида жойлашган Экошаҳар ҳудудидаги Нурафшон маҳалласида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
БОШҚАРМАДА ЎТГАН ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ