Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан видеоконференцалоқа тарзида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Бугун Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан видеоконференцалоқа тарзида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М.Ж.Ғаниев барча ходимларни, таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини, соҳа фахрийларини, ишчи-хизматчиларни ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзоларини Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Миллий гвардия тизимларида самарали хизмат қилиб, юртимиз осойишталиги йўлида жонбозлик кўрсатаётган, фуқароларнинг мол-мулки дахлсизлигини таъминлашдек энг улуғ ва олижаноб ишни сидқидилдан бажараётган бир гуруҳ ходимлар, тизим фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига Миллий гвардиянинг идоравий кўкрак нишонлари, навбатдаги унвонлар, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар тантанали тарзда топширилди.
Иштирокчиларда кўтаринки кайфият бахш этган маросимда тақдирланганлар юксак ишонч ва эътирофдан мамнун эканлигини, бундай эътибордан руҳланиб, тизимда янада масъулият ва шижоат билан фаолият юритишларини таъкидладилар.