Фарғонада “Менинг армиям – менинг фахрим!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асарлари кўрик танлови ва "Ментал арифметика" бўйича очиқ чемпионат ҳамда очиқ эшиклар куни тадбирлари бўлиб ўтди. Дастлаб ёшларга, бошқарма бошлиғи томонидан Миллий гвардия фаолияти ва тарихи ҳақида маълумот берилди ва ёшлар юртимиз келажаги эканлиги таъкидланди.
Шундан сўнг улар ходимларнинг яшаш шароитлари ва ҳарбий қисмда мавжуд замонавий техника ҳамда ўқув қуроллари билан танишди. Ёш аскарлар томонидан саф чиқишларини ўқувчи ёшлар ўзгача қизиқиш билан томоша қилишди. Камондан отиш спорти бўйича ўқувчиларга қизиқарли машғулот ташкиллаштирилганлиги уларда бугунги кун юзасидан янада катта таассурот қолдирди.
Якунда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган ёшлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.