БОШҚАРМАДА ЎТГАН ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида, бошқарма соҳавий хизматлар бошлиқлари ҳамда шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари бошлиқлари иштирокида 2024 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар ва янги 2025 йил бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтказилди.
Йиғилиш давомида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларни олдини олиш, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ва хизматни тўғри ташкиллаштириш, шахсий таркиб билан олиб борилаётган ишларни самарадорлигини ошириш борасида барча бўғин раҳбар ходимларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, сўзга чиққанлар томонидан шаҳар-туман кесимида "Қўриқлаш" фаолиятини янги босқичга кўтариш, фуқаро хонадонлари ҳамда халқ хўжалиги объектларини қўриққа олиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлари кўриб чиқилиб, янги 2025 йил учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.