Янгиликлар

12 Январь 2025

Хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди

Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг эзгу фазилатлардан биридир. Шунинг учун ҳам айни байрам арафасида Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан тизимда кўп йиллар самарали ишлаб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган ходимлар, шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.
Раҳбарият томонидан оилаларга ташриф буюрилганда, уларнинг яшаш шароити ҳамда моддий аҳволи ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Бундай эзгуликка йўғрилган хайрия тадбирлари жамиятимизда меҳр-оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди, албатта.