Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ёшларнинг маънавиятли бўлиб улғайишида уларнинг ўз тарихини яхши билишлари муҳим аҳамият касб этади. Куни кеча Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари учун Ховос туманида жойлашган “Бобо Жобир” зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Куни кеча Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази ҳудудида жойлашган спорт майдонида Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлари ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
Мурожаатда келтириб ўтилган важлар, Қўриқлаш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, ФВВ, ИИВ ходимлар ва бозор масъуллари иштирокида Фарғона шаҳрида жойлашган деҳқон бозорида тарғибот-ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи ва унда кўтарилган глобал масалалар бўйича куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби иштирокида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг қўшма қарорига асосан талабаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ташкил этилмоқда.