Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир
Мамлакатимизда ёшларга ғамхўрлик қилиш, улар келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши ва юрт тараққиёти йўлида ўз имконияти ва салоҳиятини ишга солиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Янгиқўрғон туманида жойлашган "Ёш гвардиячилар" болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида ёшлар ўртасида камондан отиш, от устида кураш, арқон тортиш ва тош кўтариш мусобақалари ташкил этилди.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ҳар бир иштирокчи ғолиблик учун астойдил кураш олиб бориб, тадбирни янада кўтаринки руҳда бўлишини таъминлаб беришди.
Якунда эса фахрли ўринларни эгаллаган ёшларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби беллашувлар ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, ватанпарварлик руҳида камол топишларига, ўз истеъдод ва қобилиятларни намоён этишларига хизмат қиляпти.