Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказларида навбатдаги тингловчиларнинг битирув ва қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди
Куни кеча Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида "Қўриқлаш" бош бошқармаси сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимлар ҳарбий қасамёдга келтирилиб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Белгиланган режа асосида тингловчилар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликни мустаҳкамлаш билан бирга, халқаро тажриба асосида ўз кўникмаларини ҳам ошириб бордилар. Малакали ўқитувчилардан соҳа сирларини ўрганишар экан, тинчлик посбонларининг психологик кўникмалари ҳам оширилиб, фуқаролар билан муносабатга киришишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида маълумотлар олдилар.
Тадбирларда минтақавий ӯқув марказлари раҳбарияти сўзга чиқиб, битирувчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.