Янгиликлар

28 Июнь 2024

“ЗАКОВАТ” – ЗУККОЛИК, ТЕЗКОРЛИК, ЮҚОРИ БИЛИМНИ ТАЛАБ ЭТУВЧИ БЕЛЛАШУВДИР

Ёшлар, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг мантиқий билимларини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда "Ёшлар ойлиги" доирасида Самарқанд ва Фарғона вилоятларида Миллий гвардия ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Унда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари, "Қўриқлаш" бошқармалари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари, олий таълим талабалардан иборат жамоалар иштирок этишди.
Тадбирлар аввалида сўзга чиққанлар томонидан иштирокчиларга омад тиланди. Шундан сўнг ўйинларга старт берилди. Барча жамоа вакиллари мазкур мусобақадан ўзлари учун улкан тажриба тўплашди. Соғлом рақобат ва дўстона руҳда ўтган “Заковат” турнирлари якунида барча иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.