ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ИЗЧИЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Республикамиз бўйлаб ўғирлик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олишда "Қўриқлаш" бош бошқармасининг хизмат турлари асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борада ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга "Қўриқлаш" хизмати турлари афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилмоқда.
Бу каби навбатдаги тадбирлар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ходимлари томонидан шаҳар-туманлардаги маҳаллаларда фуқаролар иштирокида ўтказилди. Унда жиноят тушунчаси, жиноятларни таснифлаш, жиноятчиликни олдини олишда замонавий қўриқлаш технологиялари билан иншоот ва фуқаролар хонадонларини жиҳозлаш ва техник қўриқловга олиш орқали фуқароларнинг мол-мулкларини жиноий тажовуздан ҳимоя қилиш таклифи берилиб, ушбу технологияларни қандай ишлаши ва улардан самарали фойдаланиш усуллари иншоот ва фуқаро хонадонларини техник қўриқлаш марказлари орқали қўриқловини амалга оширилиши юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
Якунда ўз хонадонларини ва тадбиркорлик объектларини қўриққа топшириш истагини билдирган фуқаролардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Бу каби тарғибот тадбирлари республикамизнинг барча ҳудудларда ташкил этилмоқда.