Янгиликлар

30 Июнь 2024

ЁШЛАРНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, болажонларга яхши кайфият улашиш мақсадида масъул ташкилотлар томонидан ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, бу каби тадбирлар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ҳам "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилиб, болажонлар учун чиройли кўргазмали чиқишлар тақдим этилди. Замонавий ҳарбий техникалар кўргазмаси, камондан отиш, шахмат, стол тенниси турлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирлар давомида болажонлар ўзларни қизиқтирган спорт турларидан керакли кўникма ва малакаларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар. Ҳарбий оркестр жамоалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари эса тадбирларга ўзгача кайфият бағишлади.